4 нафар спортчи саралаш босқичидан муваффақиятли ўтди
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шукуржон Аминова илк босқичдан муваффақиятли ўтди. Кот дъИвуарлик Зулейха Дабонне билан беллашган спортчи ғалаба қозониб, иккинчи даврага йўл олди. Кейинги босқичда у грузиялик Этери Липартелиани билан беллашади.
Шунингдек, дзюдо бўйича жаҳон чемпионати совриндори Муроджон Йўлдошев (-73 кг) ҳам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида дастлабки ғалабасига эришди. Қозоғистонлик Данияр Шамшаев билан беллашган Муроджон Йўлдошев ажойиб ҳаракатлари эвазига кейинги босқичга йўл олди. Энди у Жек Ёнезука (АҚШ) ва Адил Османов (Молдова) баҳсининг ғолиби билан беллашади.
Академик эшкак эшувчилар Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафаралиев эса енгил вазнли спортчилар иштирокида кечган баҳсда 4-бўлиб маррага етиб келди. Шу тариқда, спортчилар 31-июл куни C финалида стартга чиқадиган бўлишди.
Афсуски, қиличбоз Зайнаб Дайибекова ва Сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Иля Сибирсев учун Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари ниҳоясига етди.
Аввалроқ, 29 июль куни 8 нафар ўзбекистонлик спортчи саралаш мусобақаларида иштирок этиши ҳақида ёзган эдик.
Шарҳлар