Бугун Олимпия ўйинларида 4 нафар ўзбекистонлик спортчи қатнашади
Бугун Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари доирасида Ўзбекистон делегациясининг 4 нафар спортчиси иштирок этади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар бермоқда.
Хусусан, Тошкент вақти билан 14:30 да Арам Варданян (-77 кг) ва Рустам Ассакалов (-97 кг) юнон-рум кураши бўйича беллашади. Худди шу вақтда Актенге Кеунимжаева (-50 кг) аёллар кураши мусобақасида қатнашади.
00:30 да эса Асадхўжа Мўйдинхўжаев бокс мусобақаларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.
Улашиш:
Шарҳлар