40 276 АҚШ долларлик уяли алоқа воситаларини ўзлаштирган фирибгарлар аниқланди

Фото: Department_uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Яшнабод ва Миробод туманларида тадбиркорларнинг мулкини ўзлаштирган “P.G.” МЧЖ омбор мудири А.З. ва таъминотчиси Р.С.лар ўзларининг моддий жавобгарлигидаги 40 276 АҚШ долларлик уяли алоқа воситаларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган. Бу ҳақда Department_uz хабар бермоқда.

Шу каби, Миробод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “W.B.” МЧЖ раҳбари И.Х. “C-T.” МЧЖнинг менежери С.нинг ишончига кириб, унга “Мой Агент” тизими орқали авиачипталарни сотиш билан шуғулланишини айтиб, “С-G” МЧЖга тегишли авиачипталарни 47 нафар фуқарога сотиб юбориб, жами 161,8 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.