Bo'limsiz

48 200 АҚШ долларни ноқонуний олиб чиқишга уриниш тўхтатилди

Фото: Тошкент вилояти Божхона бошқармаси

Амалдаги тартибларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда доимий яшаш жойига эга бўлган ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга 100 миллион сўм эквивалентига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдорда нақд хорижий валютани йўловчи божхона декларациясида кўрсатган ҳолда эркин олиб чиқиб кетишларига рухсат этилади. Бу ҳақда Тошкент вилояти Божхона бошқармаси хабар бермоқда.

«Ўзбекистон Республикасидан қўшни давлатга ўтиш учун “Ғишткўприк” чегара божхона постига пиёда ҳолда яшил йўлак орқали кириб келган фуқаро қўл юклари божхона кўздан кечирувидан ўтказилганида, қўл сумкаси ичидан йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 48 200 АҚШ доллари нақд хорижий валютасини ноқонуний равишда олиб ўтаётганлиги аниқланди», – дейилади хабарда.

Ҳозирда божхона органлари томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.