5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларни коронавирусга қарши эмлаш бошланади
Ўзбекистонда 5-11 ёшли болаларни эмлаш бўйича алоҳида кўрсатма тайёрланди. Улар «Pfizer» вакцинасининг 0,1 мл литр дозаси билан эмланади. Бунда 6 дозали вакцинани самарали ишлатиш учун бир пайтнинг ўзида эмлаш пунктларига 18-20 нафар болани йиғиб, вакцинани қўллаш назарда тутилган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков маълум қилди.
COVID’га қарши эмланадиганлар сони энди 5 ёшдан юқори аҳоли статистикаси билан юритилади.
Қайд этиб ўтамиз, 21 сентябрдан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларни Pfizer вакцинаси билан эмлаш бошланганди. Натижада, бугунги кунга қадар ушбу ёш тоифасига кирувчи 800 мингга яқин киши эмланган.
Шарҳлар