Монополияга қарши курашиш қўмитаси «INTERNATIONAL EXPO GROUP» кўргазма компаниясини «Iteca Exhibitions» МЧЖ ХК материалларини нусхалашни тўхтатишга мажбурлади

Источник: Антимонопольный комитет Узбекистана

Кўргазма саноати сегментида адолатсиз рақобатнинг яна бир мисоли аниқланди. Саноатнинг ўзи иқтисодиётнинг нисбатан янги тармоқларидан бири бўлишига қарамасдан, Ўзбекистон бозорида кўргазмалари аллақачон таниқли брендларга айланган компаниялар фаолият кўрсатмоқда.

«INTERNATIONAL EXPO GROUP» кўргазма компаниясига истеъмолчиларни йўлдан оздириш билан боғлиқ қонунни бузишни бартараф этиш мажбурияти юкланди. Компаниянинг реклама ва ахборот материалларида «Iteca Exhibitions» МЧЖ ХК компаниясининг ўхшаш материалларидан нусха олинган безак материаллар ва матнлар ишлатилган.

Ўзбекистонда халқаро кўргазмалар ташкилотчиси «Iteca Exhibitions» МЧЖ ХК компанияси Монополияга қарши курашиш қўмитасига мурожаат қилди. Аризачи ўз мурожаатида «INTERNATIONAL EXPO GROUP» компанияси ўз веб-сайти, кўргазма дизайни ва реклама материалларида «Iteca Exhibitions» МЧЖ ХК реклама ва ахборот материалларидан кўчирилган дизайн элементлари ва матнларидан фойдаланаётганини, бу эса потенциал иштирокчиларни кўргазма ташкилотчисига нисбатан адаштираётганини таъкидлаган, бу эса тегишли равишда адолатсиз рақобат шаклларидан бири ҳисобланади.

Манба: Монополияга қарши курашиш қўмитаси

«Iteca Exhibitions» МЧЖ ХК кўргазмаларни ташкил этишда фойдаланиладиган ва илгари компаниянинг ўзи томонидан муомалага киритилган ва ижро этилиши жиҳатидан «INTERNATIONAL EXPO GROUP» МЧЖ томонидан кейинчалик ишлатилган материаллари чалкаш даражада ўхшаш реклама ва ахборот материалларининг фотосуратларини (кўргазма тадбирлари тақвимлари, кўргазмага кириш жойидаги безаклар, компанияларнинг табрик сўзлари, бейджлар) тақдим этди.

«Iteca Exhibitions» МЧЖ ХК 2004-йилдан буён Ўзбекистон товар бозорида анжуманлар ва савдо кўргазмалари ташкилотчисидир. «INTERNATIONAL EXPO GROUP» МЧЖ 2013 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг асосий фаолияти анжуманлар ва савдо кўргазмаларини ташкил этиш ҳисобланади.

Интеллектуал мулк агентлиги Монополияга қарши курашиш қўмитасининг сўровига жавобан тақдим этилаётган реклама-ахборот материалларида муаллифлик ҳуқуқи мавжудлиги ҳамда компаниялар томонидан қўлланилаётган расмий табрикларда ўхшашлик мавжудлигига аниқлик киритди. Иккала хўжалик юритувчи субъект бир хил маҳсулот бозорида рақобатчилардир, чунки улар бир хил бозор сегментининг иштирокчилари ва ягона истеъмолчилар доирасига эга.

Ўзбекистон Республикаси «Рақобат тўғрисида»ги Қонунининг 13-моддаси биринчи қисмига мувофиқ адолатсиз рақобат, шу жумладан: товарнинг хусусияти, ишлаб чиқарилиш усули ва жойи, истеъмол хоссалари, нархи, сифати, ишлаб чиқарувчининг (бажарувчининг) кафолат мажбуриятлари хусусида истеъмолчиларни чалғитиш, хўжалик юритувчи субект (рақобатчи) томонидан фуқаролик муомаласига киритиладиган товарни унинг ташқи безатилиши ва шаклини, номини, тамғаланишини, этикеткасини, ўровини, ранглар уйғунлигини, товар белгисини такрорлаш, реклама материалларидан ёки хўжалик юритувчи субектнинг (рақобатчининг) товарини индивидуаллаштирувчи бошқа элементлардан нусха кўчириш орқали қалбакилаштириш тақиқланади.

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Рақобат ва табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича Махсус комиссиясининг қарори билан «INTERNATIONAL EXPO GROUP» МЧЖга қонунбузарлик ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида бундай ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мажбурияти юкланди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.