5 мингдан ортиқ ижтимоий объект газдан кўмирга ўтказилади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев газни тежаш мақсадида жорий йилда 5407 та ижтимоий объектни кўмир билан иситиш тизимига ўтказишни топширди, деб ёзади “Медиазона”.
Бу фармойиш президентнинг “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбалари ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида келтирилган, унинг матни Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан эълон қилинган.
2 минг 229 та болалар боғчаси, 2 минг 432 та таълим муассасаси, 746 та соғлиқни сақлаш муассасаси газдан кўмир билан иситиш тизимига ўтказилади. Биргина Тошкент шаҳрининг ўзида 20 та мактаб кўмирга ўтади.
Ҳужжатга кўра, жорий йилда ҳам 1147 та иссиқхона ва 250 та қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхонани кўмир ёқилғисига ўтказиш режалаштирилган.
Шунингдек, Президент Мирзиёев кўмир ёқилғисига ўтаётган корхоналарга асбоб-ускуналар сотиб олиш учун кредитлар ажратиш, маҳсулот экспорт қилишда имтиёзли кўмирга ўтишни рағбатлантириш бўйича топшириқ берди.
Бу чора-тадбирлар Ўзбекистонга 926 миллион кубометр газни тежашга ёрдам бериши керак; шу билан бирга, кўмирга ўтказиладиган объектлар 1,63 миллион тонна қаттиқ ёқилғи истеъмол қилади.
2022-2023 йилларда қиш фаслида об-ҳавонинг совуқлиги туфайли Ўзбекистон энергия ресурслари, биринчи навбатда, газнинг жиддий танқислигига дуч келди. 2022 йил декабрь ойида маиший эҳтиёжлар учун ёқилғи етишмаслиги сабабли Фарғона водийсида ёқилғи қуйиш шохобчалари ёпилди. Кейинроқ Ўзбекистонда кўк ёқилғи экспорти бутунлай тақиқланди, энергетика компанияларининг бир нечта топ-менежери эса қишга ёмон тайёргарлик кўрилиши ортидан ҳибсга олинди.
Шарҳлар