Самарқандда 13 ёшли қизини сотишга уринган аёл 5 йилга қамалди
Самарқандда 41 ёшли муқаддам судланган аёл 13 ёшли қизини 25 минг долларга пуллаб, “муваффақиятли савдоси”ни ресторанда нишонлаётган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда “Замон” ахборот дастурида хабар берилди.
Қайд этилишича, аёл бундан 2 йил аввал Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) бўйича судланиб, айни пайтда уй қамоғи жазосини ўтаётган бўлган.
Энди эса 235-модда (Одам савдоси) бўйича 5 йил 2 ойга озодликдан маҳрум этилди, жазо қаттиқ тартибдаги колонияда ўталади.
Улашиш:
Шарҳлар