541 та ҳолатда амалда экилмаган бир миллиондан зиёд кўчатлар ҳисоботларга қўшиб ёзилган
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Ўктам Ўтаев маълум қилди.
Шунингдек, 441 та ҳолатда 580 минг туп кўчатлар суғориш тизими мавжуд бўлмаган жойларга экилган. 35 та ҳолатда етказиб берилган кўчатлар ўз вақтида экилмаганлиги сабабли 19 мингдан ортиқ кўчат нобуд қилинган.
«7 232 та ноқонуний дарахт кесиш ҳолати аниқланиб, ҳар бир нобуд қилинган дарахт учун 100 туп кўчатни коменсация тарзида экиш мажбурияти юкланди», – дейилади хабарда.
Ядро физикаси институти боғи (255 гектар), “Дархон” илмий тажриба хўжалиги (29,6 гектар), “Боботоғ” ва “Зарафшон” давлат ўрмон хўжаликлари ҳудудлари тўлиқ назоратга олиниб, жами 50 минг туп кўчат экилиши таъминланди.
Улашиш:
Шарҳлар