60 ёшда туғилганлик ҳақида гувоҳномага эга бўлган фуқаро

Фото: Севара Уринбоева телеграм саҳифаси

Адлия вазирлиги “Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” ҳуқуқий акциясини давом эттирмоқда. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати раҳбари Севара Уринбаева ёзмоқда.

“Избоскан туманида яшовчи Иноятхон холани туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви мавжуд бўлмаганлиги боис туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини олмаган ва ёшлигидан Асака туманидаги ногиронлиги бўлган болалар мактаб интернатида ҳамда 1993 йилдан “Мурувват” интернат уйида яшаган”, – дейилади хабарда.

Избоскан тумани адлия бўлими томонидан Иноятхон опанинг туғилганлик факти суд идоралари орқали тасдиқланган ва  ФҲДЁ бўлими томонидан туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома расмийлаштириб берилган.

Эндиликда, туман Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан идентификацияловчи ID карта расмийлаштириш масаласи кўриб чиқилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.