Сирдарёда 6 та автомобиль тўқнашиб кетди

Foto: Depositphotos

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ 6 та транспорт воситаси иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси бўйича расмий маълумот эълон қилди.

Ҳодиса 8 сентябрь куни соат 18:00 ларда Оқолтин тумани, Янги давр МФЙ ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 4-кмда юз берган. Термиз—Тошкент йўналишида тартибга солинган пиёдалар светофорига тўхтаган Gentra русумли автомобилга орқа томонидан оралиқ масофани сақламаган ҳолда 5 та автомобиль — Gentra, 2 та Spark, Damas ва BYD ҳаракатланиб келиб урилган.

Натижада 6 та транспорт воситаларининг барчаси техник шикастланган. Тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳозирда Оқолтин тумани ИИБ ЙҲХГ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.