Тошкентда 7 та машина иштирокида ЙТҲ юз берди

Foto: Toshkent shahar IIBB

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани Беруний кўчасида соат тахминан 16:54 ларда 7 та автомашина — 2 та Matiz, 1 та Nexia-3, 1 та Tracker, 1 та Onix, 1 та CHERY, 1 та Isuzu русумли транспорт воситалари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар берди.

ЙТҲга CHERY русумли автомашина ҳайдовчиси ҳаракат вақтида бир йўналишда тўхтаб турган автомашиналар билан тўқнашув содир этгани сабаб бўлган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.