8,1 млрд сўмлик давлат харидларининг қонунчиликка зид амалга оширилиши олди олинди

Фото: вики

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан 19 та ҳолатда жами 8,1 млрд сўмлик қуйидаги давлат харидларида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланиб, бекор қилинди:

  • Фарғона туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси буюртмачилигидаги 923,2 млн сўмлик;
  • Ғиждувон тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими буюртмачилигидаги 878,1 млн сўмлик;
  • Урганч туман тиббиёт бирлашмаси буюртмачилигидаги 632,4 млн сўмлик;
  • Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти ҳузуридаги академик лицей буюртмачилигидаги 396,9 млн сўмлик;
  • Бувайда тумани ободонлаштириш бошқармаси буюртмачилигидаги 396,0 млн сўмлик;
  • Сурхондарё 2-сон вилоят перинатал маркази буюртмачилигидаги 306,0 млн сўмлик;
  • Сурхондарё вилоят физиатрия клиник шифохонаси буюртмачилигидаги 205,0 млн сўмлик;
  • Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Қумқўрғон тумани бўлими буюртмачилигидаги 182,8 млн сўмлик;
  • Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сурхондарё вилоят минтақавий филиали буюртмачилигидаги 177,5 млн сўмлик;
  • Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти буюртмачилигидаги 175,0 млн сўмлик;
  • Хива шаҳридаги 56-сонли айрим фанлар чуқур ўқитиладиган синфлари мавжуд умумий ўрта таълим мактаб-интернати буюртмачилигидаги 169,0 млн сўмлик;
  • Конимех туман маданият ва туризм бўлими буюртмачилигидаги 140,0 млн сўмлик;
  • Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги компетенсияни ривожлантириш институти буюртмачилигидаги 120,0 млн сўмлик;
  • Қарши шаҳар тиббиёт бирлашмаси буюртмачилигидаги 108,2 млн сўмлик;
  • Ёшлар ишлари агентлигининг Шароф Рашидов тумани бўлими буюртмачилигидаги 100,5 млн сўмлик;
  • Фарғона шаҳар ҳокимлиги буюртмачилигидаги 89,3 млн сўмлик;
  • Конимех тумани маданият бўлими-туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази буюртмачилигидаги 71,0 млн сўмлик давлат харидларида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган.

Шунингдек:

  • “Микрокредитбанк” Сурхондарё вилоят филиали буюртмачилигидаги 1,84 млрд сўмлик;
  • Тошкент вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси буюртмачилигидаги 1,2 млрд сўмлик давлат харидларида ўзаро аффилланган шахслар иштирок этган.

Юқоридаги қонунбузилиши ҳолатларининг ҳудудлар кесимидаги таҳлили:

  • Сурхондарё вилояти – 5 та
  • Фарғона вилояти – 3 та;
  • Хоразм, Навоий, Қашқадарё вилоятлари ва Тошкент шаҳри – 2 тадан;
  • Бухоро, Жиззах ва Тошкент вилоятлари – 1 тадан.

Соҳалар кесимида эса таълим ва соғлиқни сақлашга 5 тадан, маҳаллий ҳокимлик ва тизим ташкилотларига 3 та, банк-молия ва маданиятга 2 тадан, транспорт ва ёшларга 1 тадан тааллуқлидир.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.