8 нафар пара ўзбекистонлик пауерлифтингчилар Паралимпия ўйинларида қатнашади

Халқаро Паралимпия қўмитаси пара пауерлифтинг бўйича “Париж-2024” ёзги Паралимпия ўйинларига лицензия берувчи якуний рейтингни эълон қилди.

Лицензиатлар орасидан 8 нафар ўзбекистонлик пара пауерлифтингчи жой олди. Бундан аввал бўлиб ўтган Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси таркибида 3 нафардан ортиқ пара пауерлифтингчи иштирок этмаган эди.

“Париж-2024” ёзги Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган пара пауерлифтингчилар:

Аёллар:

  1. Ақидахон Ахтамова
  2. Дурдона Тўраева
  3. Рухшона Ўктамова
  4. Рўза Қўзиева
  5. Қудратой Тошпўлатова

Эркаклар:

  1. Бекзод Жамилов
  2. Ҳусниддин Усманов
  3. Илҳом Ҳалимов

Маълумот учун, “Париж-2024” ёзги Паралимпия ўйинларининг пара пауерлифтинг мусобақалари 4-7-сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.