АҚШ давлат департаментининг 2021 йил учун одам савдоси бўйича маърузасида Ўзбекистоннинг рейтинги оширилди

Источник: kommersant.ru

COVID-19 пандемиясининг одам савдосига қарши курашиш бўйича имкониятларга таъсирини ҳисобга олган ҳолда, олдинги ҳисобот даври билан солиштирганда ҳукумат фаол саъй-ҳаракатларни намойиш этган, шу боис Ўзбекистоннинг рейтинги 2-даражагача оширилди, дейилади АҚШ Давлат департаментининг 2021 йил учун одам савдоси бўйича маърузасида.

2-даражали назорат рўйхатидаги рейтинг АҚШ қонунчилиги томонидан вақт бўйича чекланган, чунки ҳукуматлар ушбу рейтингни узоғи билан кетма-кет уч йил сақлаши мумкин.

«Ўзбекистон ҳукумати одам савдосини йўқ қилиш бўйича минимад стандартларни тўлиқ бажармаяпти, аммо бунинг учун сезиларли саъй-ҳаракатларни олиб бормоқда».

«Ушбу саъй-ҳаракатлар одам савдосига қарши курашиш ҳақидаги янги қонун қабул қилинишини ўз ичига олади, унда қурбонларни ҳимоя қилиш бўйича яхшиланган протоколлар баён этилган; болаларни меҳнатга мажбурлашни биринчи қонунбузарликдаёқ Жиноят кодексига тўғридан-тўғри криминаллаштирувчи тузатишларнинг киритилиши; аввалги йилларга қараганда кўпроқ қурбонлар сони аниқланиши; аввалги ҳисобот даврига қараганда одам савдоси билан шуғулланган кишиларнинг кўпроқ миқдорига ҳукм чиқарилиши; расмий шахсларнинг пахта териш бўйича мажбурий меҳнатга алоқадорлиги ҳақидаги эҳтимолий ишларнинг жиноий тергов учун илк бор тақдим этилиши».

Маърузада қайд этилишича, ҳукумат авваллари эксплуатация шароитларига тушиб қолган (бу ҳам кўп ҳолларда Сурия, ироқ ва Афғонистондаги қуролли низолар зоналаридаги каби одам савдосига тенг) юзлаб ўзбек аёллари ва болалари учун ҳимоя ва реинтеграция бўйича ишончли хизматларни тақдим этиш борасидаги янги саъй-ҳаракатларни ҳам амалга оширгани қайд этилади.

Бироқ ҳукумат бир нечма муҳим соҳаларда минимал стандартларга амал қилмаган.

«Айрим туманларда маҳаллий ҳокимият миллий тақиқни бузган ҳолда пахта ишлаб чиқаришга квоталар жорий қилишда давом этган ва бу билан давлат хизматчиларини мамлакатнинг айрим туманларида пахта йиғим-терими бўйича мажбурий ишларга сафарбар қилиш учун раҳбатларни сақлаган. Ҳукумат меҳнат ҳуқуқбузарликлари учун мансабдор шахсларни жаримага тортишда давом этганига қарамасдан, у тўққиз йилдан бери мажбурий меҳнат билан боғлиқ жиноятларда тахминан шерик бўлганлиги учун мансабдор шахсларни жиноий жавобгарликка тортмаган. Мажбурий меҳнатни биринчи ҳуқуқбузарликда маъмурий ҳуқуқбузарлик сифатида малакаловчи мавжуд қонунлар аввалгидай ҳуқуқларнинг самарали қўлланилишини чекламоқда».

Меҳнатга мажбурлашнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистонни пахта кластерлари ва фермерлар ўртасида тузиладиган шартномаларнинг шаффофлигини оширишга, мустақил касаба уюшмалари ва коллектив шартномалар бўйича музокараларни олиб борувчи ташкилотлар яратилишини ҳимоя қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтиришга чақиришмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.