АҚШ давлат котибининг ўринбосари октябрь ойида Ўзбекистонга ташриф буюради
АҚШ давлат котибининг ўринбосари Венди Шерман 2021 йил октябрь ойида Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаментининг хабарида айтилади, деб ёзади UzDaily нашри.
Идоранинг маълумотларига кўра, Венди Шерман Тошкентга Женевадан келади, у ерда у АҚШ ва Россия ўртасидаги стратегик барқарорлик бўйича икки томонлама мулоқотда қатнашади.
4 октябрь куни Тошкентда АҚШ давлат котибининг ўринбосари юқори мартабали мансабдор шахслар ва фуқаролик жамиятининг вакиллари билан учрашади.
Улашиш:
Шарҳлар