АҚШ ва Британия Ямандаги ҳусий кучлари ҳамда ҳарбий объектларига зарба беришда давом этмоқда

Фото: BBC

Қўшма Штатлар ва Британия Ямандаги ҳусий кучлари ва ҳарбий объектларига зарба беришда давом этмоқда. Шунга қарамай, ҳусийлар Қизил денгиздаги тижорат кемаларига ҳужум қилишда чекинишмаяпти.

BBC мухбири Нафисе Конавар Ўрта ер денгизида жойлашган иккита Америка ҳарбий кемасини кўриб чиқиш имкониятига эга бўлган. У минтақадаги тижорат кемаларини ҳимоя қилиш вазифаси юкланган экипаж аъзолари билан учрашган.

Реактив қирувчи самолёт “Батаан” универсал десант кемасининг палубаси бўйлаб ғимирлаб ўтади ва туннинг қоронғи зулматида ғойиб бўлиб, навбатдаги миссиясини амалга ошириш учун йўлга чиқади, дейилади.

“Батан” қўниш операциялари учун зарур бўлган деярли ҳамма нарса билан жиҳозланган: зирҳли транспорт воситалари, самолётлар ва вертолётлар. Унинг вазифаси денгиз пиёдаларини тезда қирғоққа этказишдир. Унинг бортида АҚШ денгиз пиёдаларининг 26-экспедиция бўлинмасининг 2400 нафар аскари ҳам бор.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.