АҚШда Alaska Airlines самолётидан деярли 5 км баландликдан қулаган iPhone бутунлигича топилди
Америкалик Шон Бейтс Портлендда (Орегон штати) йўл четидан iPhone топиб олган. Қурилма “шикастланмаган ва ҳеч қандай зарар кўрмаган”, ярим қувватланган ва ишлаб турган бўлган.
Экран қулфланмаганлиги сабабли, эркак телефон самолёт режимида эканлигини пайқаган ва эгаси аввалроқ Alaska Airlines 1282 рейсига брон қилинганлигини тасдиқловчи хабар ва багаж тўлови чекини топган.
Ўтган ҳафта ушбу махсус рейсни Boeing 737 Max 9 самолёти амалга оширган, унинг фавқулодда чиқиш люки парвоз пайтида узулиб кетган.
Топиб олинган телефон кейинчалик Alaska Airlines компаниясига тақдим этилган.
Улашиш:
Шарҳлар