Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчисига айланди
«Transfermarkt» портали футболчиларнинг трансфер бўйича барча маълумотларини омма эътиборига ҳавола этиб келади. Ушбу портал Марказий Осиё ва айрим Европа қитъаси мамлакатларининг айни пайтдаги энг қиммат футболчиларининг янги рейтингини тузиб чиқди.
Портал экспертларининг янги рейтингида ўзбекистонлик футболчи, «ЦСКА» клуби аъзоси Аббосбек Файзуллаевнинг нархи 5 миллион еврога баҳолагани ва ҳозирги кунда мамлакатнинг энг қиммат футболчиси, дея эътироф этилган.
Маълумот учун, бугунги кунга қадар ушбу рейтингда Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчиси сифатида Элдор Шомуродов турар эди. Италиянинг «Кальяри» жамоаси аъзоси бўлган Элдорнинг трансфер нархи бир пайтлар 14 миллион еврога баҳоланган. Э.Шомуродовнинг трансфер нархи кейинги йилларда мунтазам арзонлаб кетган. Аббосбек Файзуллаев эса аксинча, бу кўрсаткичда тез кўтарилмоқда. Лекин айни вақтда терма жамоа сардори бўлган Элдорнинг трансфер нархи ҳам 5 миллион еврони ташкил этмоқда.
Шарҳлар