Абдулазиз Комилов Япониянинг олий даражадаги орден билан мукофотланди

Фото: t.me/Rasmiy_xabarlar_Official

Япония Императори Нарухито Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комиловни “Чиқаётган қуёш катта кордон” ордени билан мукофотлади. Мукофот А.Комиловга Императорнинг Токиодаги қароргоҳида тантанали тарзда топширилган.

«“Чиқаётган қуёш катта кордон” ордени – Япониянинг энг қадимий мукофотларидан бири ҳисобланиб, А.Комиловга давлатларимиз ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган кўп йиллик ҳиссаси учун берилди», – дейилади хабарда.

Орденни Япония императори Нарухито бош вазир Фумио Кишидо иштирокида топширди. Орден Япониядаги энг қадимги (1875 йилдан бери берилади) ва мамлакатнинг энг олий мукофоти ҳисобланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.