МДҲ раислиги Россияга ўтди

Фото: globalcentre

2024 йил 1 январда Қирғизистоннинг ўрнига Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ)га раислик Россияга ўтди. Бу ҳақда РИА Новости хабар беради. Жорий йилнинг асосий вазифалари қаторида Москва ташкилот нуфузини мустаҳкамлаш, МДҲ ва айрим минтақавий бирлашмалар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, шунингдек, ташқи таҳдидларга биргаликда қарши туришни кўради.

Владимир Путиннинг сўзларига кўра, Қирғизистон 2023 йилда МДҲда фаол иш олиб борган, Москва собиқ раис билан яқин ҳамкорликда ҳамдўстлик доирасида ҳаракат қилишни режалаштирмоқда.

Россия раислик мақомида бир қанча фаолият йўналишларини белгилаб олди. Путиннинг сўзларига кўра, иқтисодий соҳада Россия Федерацияси ўзаро ҳисоб-китобларда миллий валюталарга фаолроқ ўтиш бўйича ишларни давом эттириш ниятида, бу “давлатларнинг иқтисодий ва молиявий суверенитетини янада ишончли таъминлаш имконини беради”.

Бундан ташқари, Россия президенти терроризм ва экстремизм, трансчегаравий жиноятлар, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши ва коррупцияга қарши курашда биргаликда ҳаракат қилиш муҳимлигини қайд этди. Россия раислигида маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш, соғлиқни сақлаш, фан, таълим ва спорт соҳаларида ҳамкорликка ҳам эътибор қаратилади.

Олий Иқтисодиёт мактабининг Жаҳон иқтисодиёти ва жаҳон сиёсати факультети доценти Андрей Суздальцевнинг РИА Новости мухбирига тушунтиришича, давом этаётган махсус операция фонида МДҲ доирасида дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш Кремль учун муҳим вазифа бўлади.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.