Шольц: Биз Пасхада украиналиклар ҳақида ўйлаяпмиз

Фото: газета.ру

“Биз, хусусан, бу байрамни оилалари билан тинч нишонлай олмаётган Украинадаги кўплаб православ насронийлар ҳақида ўйлаяпмиз. Бир нарса аниқ: биз қанча керак бўлса, шунча  Украинани қўллаб-қувватлаймиз”, — деди Германия канцлери Олаф Шольц Х ижтимоий тармоғида.

Бутун дунё патриархи Варфоломей ҳам Украинадаги уруш ҳақида гапирди. Тунги Пасха литургияси пайтида у Москва ва Киевни асирга олинган ҳарбийларни “ҳаммани ҳаммага” тамойили бўйича алмашишга чақирди. Варфоломейнинг сўзларига кўра, бу ҳаракат “Тирилиш кучининг жуда аниқ ифодаси бўларди”.

Бир кун аввал жамоат ташкилотлари диний етакчиларга мурожаат қилиб, “ҳаммани ҳаммага” формуласидан фойдаланган ҳолда асирларни тезроқ алмашишни қўллаб-қувватлашларини сўраганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.