Абдулла Арипов Эрон биринчи вице-президенти билан учрашув ўтказди

Foto: Bosh vazir matbuot kotibi
Арманистон Республикасига ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Эрон Ислом Республикаси Биринчи вице-президенти Муҳаммад Ризо Ореф билан икки томонлама учрашув ўтказди.

Учрашувда Давлатларимиз раҳбарлари томонидан кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Бунинг натижасида биргина ўтган йилнинг ўзида ўзаро савдо ярим миллиард доллардан ошгани, қўшма корхоналар сони йил бошидан буён 51 тага кўпайгани қайд этилди.

Учрашувда Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ҳамда унинг доирасидаги бизнес-форумга пухта тайёргарлик кўриш, давлатларимиз ўртасида турли соҳаларда саноат кооперация лойиҳаларини амалга ошириш масалаларига эътибор қаратилди.

Шунингдек, икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришда энергетика, металлургия, инновация ва технология, транспорт-транзит ҳамда коммуникация соҳаларига муҳим йўналиш экани билдирилди.

Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Ереванга ташриф доирасида Евроосиё иқтисодий форумида ҳам иштирок этди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.