Абитуриентларга яна битта энгиллик яратилди

Фото: oliygoh.uz

2024 йилдан абитуриентлар учун «аввал тест, кейин танлов» тартиби амал қилади. Бунда абитуриент аввал имтиҳон топшириб, кейин тўплаган баллига қараб ОТМ йўналишларини танлайди.

Янги тартибга кўра, рўйхатдан ўтиш 2 босқичдан иборат бўлади:

1 -босқичда абитуриентлар агентлик тизимига ўзининг шахсий маълумотлари билан биргаликда фақатгина тест топшириш фанлари, тест топшириш тили ва жойини танлайди. Лекин ОТМлар ва йўналишларни танламайди. Дастлабки маълумотлар абитуриентларнинг тест синовида иштирок этиши учун етарли бўлади холос.

Сўнг абитуриентлар имтиҳонга кириб чиқади. Мана шундан кейин абитуриентнинг қўлида ўз тўплаган балли бўлади ва у прогноз қила олади.

2-тўплаган баллари аниқ бўлгач, шунга қараб 2-босқичдаги рўйхатдан ўтишда йўналиш танлашади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.