ACWA Power ва PowerChina компаниялари Ўзбекистонда водород ишлаб чиқарувчи завод қурилишини бошлади

Завод по производству водорода
Иллюстративное фото. Источник: freepik.com

Саудия Арабистонида рўйхатдан ўтган ACWA Power ва Хитойнинг PowerChina давлат компаниялари Ўзбекистонда биринчи экологик тоза водород ишлаб чиқарувчи заводни қуришни бошлади, дея хабар беради Reuters агентлиги.

Ўзбекистондаги завод йилига 3000 метрик тонна яшил водород ишлаб чиқаради ва шамол станциясидан ишлайди. Водороддан йилига 500 минг тонна аммиакли ўғит ишлаб чиқарилади ва у 33 миллион куб метр табиий газ ўрнини босади.

Лойиҳанинг бош пудратчиси PowerChina компаниясининг айтишича, бу компаниянинг хориждаги илк яшил водород лойиҳаси ҳамда Марказий Осиёда амалга ошириш босқичига чиққан биринчи лойиҳа ҳисобланади.

PowerChina, шунингдек, завод Хитойнинг “Бир камар ва йўл” ташаббуси (BRI) доирасидаги муҳим энергия лойиҳаси эканлигини айтади. Фудан университети тадқиқотчилари жорий йил бошида Хитойнинг BRI доирасидаги энергетика инвестицияларининг ярмидан кўпи қайта тикланадиган энергия манбаларига йўналтирилмоқда.

Хитой йилига 100 000 дан 200 000 тоннагача яшил водород ишлаб чиқаришни мақсад қилиб қўйган, бу пўлат, цемент ва ўғитлар каби оғир саноат соҳаларини декарбонлаштириш учун калит ҳисобланади.

ACWA Power Форс кўрфази ва Шимолий Африкадаги активлари билан электр станциялар ва сувни чучуклаштириш қурилмаларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади.

Сентябрь ойида компания раиси Муҳаммад Абунайян China Southern Power Grid  давлат компаниясива шамол турбинаси ишлаб чиқарувчи Mingyang Smart Energy компанияси билан тоза энергия технологиялари бўйича ҳамкорлик қилиш учун ўзаро англашув меморандумини имзолади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.