Афғонистон Амударёдан нефт қазиб чиқаришни ҳажмини кенгайтиришни режалаштирмоқда
Афғонистон ҳукумати Амударёдан нефт қазиб чиқаришни сезиларли даражада оширишни режалаштирмоқда. Мамлакат яқин келажакда 25 та янги нефт қудуғини ишга туширади, бу орқали кунлик нефт қазиб чиқаришни 3 минг тоннага етказиш мақсад қилинган. Ҳозирда бу ҳудудда 24 та қудуқ фаолият кўрсатмоқда ва улардан кунига 1,3 минг тонна нефт олинмоқда.
Маҳаллий иқтисодий мутахассислар нефт қазишни изчил режалаштириб, янги қудуқларни бурғулашни сармоядорлар ёрдами билан амалга оширишни тавсия этмоқдалар. Улар қайта ишлаш учун етарли технологиялар ва ускуналарга эга бўлмагани сабабли Афғонистоннинг бошқа давлатлар билан ҳамкорлик қилиши заруриятини қайд этишмоқда.
Бу ўзгаришлар нефт саноатини ривожлантириш билан бирга мамлакатдаги иш ўринлари сонини ошириши ва иқтисодий барқарорликка ҳисса қўшиши кутилмоқда.
Бу орада Тожикистоннинг Данган иқтисодий зонасида қурилган нефтни қайта ишлаш заводи 2018-йилда ишга туширилган бўлса-да, хом ашё етказиб беришдаги муаммолар туфайли ҳали ҳам фаолиятини бошламаган. Шу сабабли, Тожикистон четдан, айниқса, Россия ва Қозоғистондан нефт маҳсулотларини импорт қилишни давом эттирмоқда.
Шарҳлар