Афғонистон Мозори Шарифда вайрон қилинган Навоий ёдгорлигини тиклайди

Фото: соцсети / Hasht-e Subh

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг матбуот котиби Аҳрор Бурхонов Афғонистонда Алишер Навоийнинг барельефи вайрон қилингани ҳақидаги хабарга изоҳ берди.

Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда тарқалган фотосуратларга қараганда, Мозори Шарифдаги Алишер Навоий ҳайкали туширилган барельеф ўрнида ҳозир оқ девор бор. Бундан ташқари, шоирнинг граффити услубидаги портретининг парчаси ётгани акс этган фотосурат мавжуд. Айрим хабарларда ёдгорликнинг бузилиши шоирнинг 9 февралда нишонланадиган таваллуд куни арафасида содир бўлгани ва Толибон аввалроқ бутун мамлакат бўйлаб тарихий шахсларнинг девор суратлари ва граффитиларни олиб ташлагани қайд этилади.

Афғонистонда буюк шоир Алишер Навоийнинг барельефи ва граффитисига зарар етказилгани ҳақидаги хабарни таассуф билан қабул қилдик. Ушбу масала юзасидан ўзбекистонлик дипломатлар Афғонистон томони билан боғланиб, бу вандализм ҳаракати қардош Ўзбекистон билан кўп асрлик дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш тарафдори бўлган муваққат ҳукумат сиёсатини ҳеч қандай тарзда акс эттирмаслиги, номаълум шахсларнинг рухсат этилмаган ва ўйламаган ҳаракати эканлигига ва умумий тарихий маданий меросимизга зарар етказишига ишонтирди”, — дейилади матбуот котибининг баёнотида.

Ўзбекистон ТИВ хабарига кўра, Афғонистон томони ёдгорликларни тиклаш ва умумий меросга ҳурматни таъминлаш чораларини кўради.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.