Афғонистонда ҳалокатга учраган Falcon 10 самолёти топилди
Россиянинг Афғонистондаги элчихонаси маълумотларига кўра, маҳаллий қидирув-қутқарув Falcon 10 самолётини топди (рўйхатга олиш RA-09011).
Самолёт бортида бўлган олти кишидан дастлабки маълумотлар кўра:
– тўрт нафари тирик (турли хил жароҳатлар олган);
– икки кишининг тақдирига ойдинлик киритилмоқда.
Россиянинг Athletic Group МЧЖга тегишли Falcon 10 самолёти 20 январь куни кечқурун Афғонистон осмонида радарлардан ғойиб бўлди. Самолёт бортида тўрт нафар экипаж аъзоси ва икки йўловчи бўлган. Телеграм каналлари хабарига кўра, йўловчилар волгодонсклик тадбиркорлар Анна ва Анатолий Эвсюковлар бўлган.
Улашиш:
Шарҳлар