Зеленский ва Порошенко Россия ИИВнинг қидирув сайтидан олиб ташланди

Foto: AFP

Россия Ички ишлар вазирлиги ўзининг қидирув сайтидан Украина президенти Владимир Зеленский ва собиқ давлат раҳбари Пётр Порошенконинг исм-шарифларини олиб ташлади, деб ёзади DW.

“Медиазона” нашри маълум қилишича, Россия ИИВ сайтида Украинанинг икки президенти қидирилаётгани ҳақидаги эълонларни 4 май куни “РИА Новости” агентлиги ходимлари тасодифан топиб олган.

Хабарларга кўра, улар Россия ИИВнинг босиб олинган Донецк вилоятидаги навбатчи қисми томонидан қидирувга берилган. Бу 22 февралга қадар юз берган.

Россия ИИВ қидирув базасида бир неча ўнлаб ғарблик мансабдорлар ва сиёсий арбоблар бор. Хусусан, Эстония бош вазири Кая Каллас, Халқаро жиноят суди судьялари, америкалик сенатор Линдси Грэм, Латвия адлия вазири Либиня-Eгнере Инесе ва бошқалар бор.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.