Афғонистонда муроса бўйича АҚШ махсус вакили Ўзбекистонга келади
9 июль куни Афғонистонда муроса бўйича АҚШ махсус вакили Залмай Халилзад Жанубий ва Марказий Осиёга ҳамда Яқин Шарққа йўл олди. Халилзад Ўзбекистон ҳукумати томонидан ташкил қилинган минтақавий ўзаро боғлиқлик бўйича халқаро конференцияда иштирок этади. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаментининг хабарида сўз боради.
Хабарда қайд этилишича, “Халилзад қатъий дипломатияни ва Афғонистон ва Толибон ўртасида тинч келишувга эришиш ҳаракатини давом эттиради”.
«Барча томонлама сиёсий тартибга солиш шошилинч ҳисобланади. Томонлар музокаралар йўли билан тартибга солиш ҳақида қанчалик эртароқ келиша олишса, Афғонистон ва минтақа шунчалик тез тинчлик мевасига, шу жумладан минтақавий алоқалар кенгайишига, савдо ва ривожланишга эришади».
Шарҳлар