Агросаноат соҳасида янги бозор механизмлари жорий этилади
“Республикада агросаноат соҳасига янги бозор механизмларини жорий этиш ҳамда саноатлашган боғ ва токзорларни барпо қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-151-сон, 30.09.2024) қабул қилинди.
Фармонга кўра, қуйидагилар ташкил этилади:
— Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги негизида Агросаноатни ривожлантириш агентлиги;
— Агентлик ҳузурида Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Виночиликни ривожлантириш жамғармаси негизида Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси.
2024 йил 1 октябрдан саноатлашган янги интенсив боғ ва токзорларни барпо этиш ҳамда молиялаштиришнинг янги тизими жорий этилади.
2024 йил 1 октябрдан янги боғларни барпо этишни Жамғарма кредит ресурслари ҳисобидан тижорат банклари орқали молиялаштиришнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:
1-босқичда – ерни экишга тайёрлаш учун имтиёзли кредитнинг 10 фоизигача миқдорда;
2-босқичда – кўчат сотиб олиш ва экиш харажатларига имтиёзли кредитнинг 40 фоизигача миқдорда;
3-босқичда – суғориш тизимларини ўрнатиш харажатларига имтиёзли кредитнинг 30 фоизигача миқдорда;
4-босқичда – боғ ҳосилга киргунга қадар 3 йил парваришлаш харажатларига имтиёзли кредитнинг 20 фоизи миқдорида ажратилади.
Шарҳлар