18-40 ёш оралиғидаги аҳоли профилактик кўрикдан ўтказилади

Фото: daryo.uz

“Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширилиши лозим бўлган давлат дастурининг 13-мақсади аҳолининг ўртача умр давомийлигини ошириш бўлиб, унда одамлар ўртасида сурункали касалликларни барвақт аниқлаш ва улар билан касалланиш ҳолатларини кескин камайтириш режалаштирилмоқда.

 Хабарга кўра, “ушбу дастур “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида келтирилган бўлиб, унинг биринчи мақсади — 18-40 ёшда бўлган 12,6 млн нафар аҳолини профилактик кўрикдан ўтказилади ва натижаларига кўра фуқаролар соғломлаштирилади”.

Шунингдек, хавфли деб саналадиган гуруҳга мансуб аҳоли режа асосида флюорография текширувларидан ўтказилиши қайд этилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.