Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш 2025—2026-йилларда амалга оширилади

Президент қарорига кўра, Статистика агентлиги 2024 йил давомида қуйидаги йўналишларда тизимли ишларни давом эттиради:

➖ аҳолини рўйхатга олишни аҳолининг кенг оммасига тушунтириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларида фойдаланиш учун видеоролик, баннер, флаер ва буклетлар тайёрлаш;

➖2021-йилда ўтказилган синов натижалари ва халқаро экспертларнинг тавсиялари асосида аҳолини рўйхатга олиш саволномалари шаклларини такомиллаштириш;

➖ халқаро тажриба ва экспертларнинг тавсиялари асосида “Аҳолини рўйхатга олиш” ахборот тизимини такомиллаштириш;

➖ “СТАТА” амалий дастурий пакети лицензиясини харид қилиш ва унда рўйхатга олиш натижаларининг чиқувчи жадваллари намуналарини шакллантириш.

Қарор билан, Статистика агентлиги, Марказий банк, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025 йил 1 январдан бошлаб, статистика кузатувларини амалга ошириш жараёнига консалтинг компаниялари, олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтларини (кейинги ўринларда — статистика кузатувчилари) жалб этиш ҳақидаги таклифига розилик берилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.