Аҳолининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 77,6 фоизни ташкил қилмоқда

Бугунги кунда аҳолининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 77,6 фоизни ташкил этади. Булар хусусида АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзсувтаъминот” АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов маълум қилган.

Ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси энг юқори ҳудудлар:

Тошкент шаҳри – 97,7 фоиз;

Андижон вилояти – 90,9 фоиз;

Хоразм вилояти – 90,4 фоиз.

Ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси энг паст ҳудудлар:

Қашқадарё вилояти – 59,4 фоиз;

Сурхондарё вилояти – 62,9 фоиз;

Жиззах вилояти – 70,4 фоизни ташкил этмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.