Air Samarkand авиакомпанияси иккинчи самолётни кутиб олди

Самолет в Самарканде
Фото: Air Samarkand

Жорий йилнинг 11 ноябрида Air Samarkand флотига яна бир Airbus А321 самолёти етиб келди. Иккинчи самолёт авиакомпаниянинг режалаштирилган йўналиш тармоғида йўловчиларни ташиш имкониятини кенгайтиради.

Бир ҳафта олдин Air Samarkand ўзининг биринчи узоқ масофали Airbus А330 самолётини қабул қилган эди. 2023 йил охирига бориб, компания 5 тагача самолётни кутиб олишни ва ишга туширишни режалаштирмоқда.

Airbus А321 йўловчи ташишнинг дунёдаги оммабоп сегментдаги энг машҳур самолётлардан биридир. Бугунги кунга келиб дунёнинг барча бурчакларига парвозларни муваффақиятли амалга оширадиган уч мингга яқин бундай самолётлар ишлаб чиқарилган. Умуман олганда, Airbus А320 модели асосида ишлаб чиқарилган самолётлар сони 11 мингдан ошади.

Янги келган самолёт Францияда ишлаб чиқарилган замонавий ўрта масофали самолётдир. У 182 йўловчини эконом-классда ва 12 йўловчини бизнес-классда 6000 км гача бўлган масофага етказиш учун мўлжалланган. Эконом-классдаги ўриндиқларни ўрнатиш масофаси камида 31 дюйм (78,7 см) ни ташкил этади, бу ҳатто баланд бўйли йўловчиларга ҳам қулай саёҳат қилиш имконини беради.

Самолёт ўрнатилган экран каби кўнгилочар тизим билан жиҳозланган. Авиакомпания рейсларда иссиқ овқат, узоқ рейсларда эса — ёстиқлар, кўрпалар ва бошқа қулайликларни тақдим этади. Air Samarkand компаниясининг асосий вазифаси — Самарқанд ва қўшни вилоятлар аҳолисига муҳим йўналишларга тўғридан-тўғри рейслар орқали қулай саёҳат имкониятларини яратиш, келажакда эса Самарқанд ҳаво йўллари орқали Ғарб ва Шарқни боғлашдан иборатдир.

Компаниянинг асосий устувор йўналишлари -бу хавфсизлик, сифат ва қулайликдир. Air Samarkand Самарқанд вилоятининг бутун дунёда тез ривожланаётган сайёҳлик ва бизнес йўналиши сифатида қўллаб-қувватлашга интилади, унинг янги инфратузилмасининг муҳим қисмига, шунингдек, Янги Ўзбекистоннинг улкан мозаикасининг муҳим элементига айланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.