«Ҳайдовчилик гувоҳномаси» расмийлаштириб бераман дея фуқароларни чув туширган фирибгар қўлга олинди
Андижон вилоятида яшовчи Қ.А. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 4 млн. сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Фарғона вилоятида яшовчи Н.И. содир этганлиги аниқланган.
Маълум бўлишича, Н.И. жабрланувчи Қ.А. билан Телеграм мессенжери орқали танишиб, унга ҳайдовчилик гувоҳномасини имтиҳонларсиз олиб беришда ёрдам беришни айтиб уни алдаб, олдиндан 4 млн. сўм миқдоридаги пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олиб, ёзишмаларни ўчириб юборган, ҳамда унинг қўнғироқларига жавоб бермай, қора рўйхатга киргазиб қўйган.
Мазкур ҳолат юзасидан Н.И. га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «г» бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Шарҳлар