“Аёллар дафтари”га кимлар киритилади
“Аёллар дафтари”га 30 ёшдан ошган қуйидаги тоифадаги хотин-қизлар киритилади:
- ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар;
- тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
- боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
- ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;
- уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;
- қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар.
“Аёллар дафтари”га хотин-қизлар яшаб турган жойи бўйича киритилади, бунда хотин-қизларнинг яшаш жойи бўйича доимий ёки вақтинча рўйхатда турмаслиги «Аёллар дафтари»га киритишни рад этиш учун асос ҳисобланмайди.
Улашиш:
Шарҳлар