Ўтган ярим йил ичида Ўзбекистонда оилавий ажримлар 11 фоизга камайган
2024 йил 6 ойида Республика бўйича 22 467 та оилавий ажрим қайд этилиб, 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 11,6 фоизга камайишга эришилди. Бу ҳақда АОКАда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди. Унда тизимда жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар, истиқболдаги вазифалар тўғрисида маълумот берилди.
Қайд этилишича, Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлашга қаратилган қонунчилик асосларини такомиллаштириш йўналишида 6 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат (1 та қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1 та фармони ва 2 та қарори ҳамда Ҳукуматнинг 2 та қарори) қабул қилинди.
127 274 нафар хотин-қизлар, шундан, 89128 нафари касб-ҳунарга, 38146 нафари тадбиркорликка ўқитилди.
138 486 нафар хотин-қизлар доимий иш ўринларига, шунингдек, ҳудудий ва тармоқ инвестиция дастурлари доирасида ишга туширилган лойиҳалар ҳисобига яратилган янги иш ўринларига ишга жойлаштирилди, 40 520 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди.
13 131 нафар хотин-қизларга бандликни рағбатлантирувчи субсидиялар ажратилди.
Хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида тижорат банклари томонидан январь-июнь ойларида 74 420 нафар хотин-қизларга 1 трлн. 230 млрд. сўм кредитлар ажратилди.
Олий таълимнинг талабалари орасида хотин-қизларнинг улуши 50,1 фоизга етди. Хотин-қизларнинг олий таълимни олишлари учун яратилган имкониятлардан тўлақонли фойдаланишларида уларга кўмаклашиш мақсадида эҳтиёжманд оилаларнинг 18 481 нафар, камида беш йил меҳнат стажига эга олий маълумотга эга бўлмаган, 4 587 нафар хотин-қизларга ўқишга кириш учун тавсияномалар берилди.
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси билан биргаликда “Аёллар дафтари” га киритилган 1 млн. 237 нафари эҳтиёжманд хотин-қизларнинг 638 594 нафарига ёрдам кўрсатилди.
Профилактик ҳисобда турган 39 089 нафар хотин-қизлардан 12 535 нафарига ижтимоий масалаларда амалий ёрдам кўрсатиш орқали ҳисобдан чиқарилди.
Суд жараёнларида оила ва хотин-қизлар бўлимлари кафиллиги асосида 29 нафар хотин-қизлар жавобгарликдан озод этилди.
Шарҳлар