Академик лицейларда янги таълим тизими жорий қилинади
Давлат раҳбари томонидан жадал ривожланиш учун “тўртинчи саноат инқилоби” касбларининг аҳамияти қайд этилди. Шу муносабат билан, ёшларни физика, кимё, биология, технология, муҳандислик, математика (SТEМ) билан боғлиқ касбларга қизиқишини ошириш мақсадида янги тизим жорий қилинади.
Академик лицейларда:
- Янги ўқув йилидан олийгоҳлар қошидаги жами 73 та академик лицейда тажриба тарзида “Халқаро бакалавриат” ва “А-левел” дастурлари жорий қилинади.
- Бу дастурлар асосида сертификат олган ўқувчилар ўша олийгоҳга имтиҳонсиз, контракт асосида қабул қилинади.
Ёшлар хорижий олийгоҳларда ўқиш учун математика, инглиз тили ва илмий фикрлаш бўйича “SАТ” имтиҳонини топширмоқда. Бу тестларда 75 фоиздан юқори натижа кўрсатган ўқувчилар чет элнинг энг нуфузли олийгоҳларига грант ютмоқда.
“Энди бундай ёшларни ўзимизнинг олийгоҳларга ҳам грантга қабул қиламиз,” – деди Президент.
Янги таълим тизимлари ва дастурлар ёшларнинг билимларини ошириш ва уларни замонавий касбларга тайёрлашда муҳим рол ўйнайди. Бу ўз навбатида мамлакатнинг жадал ривожланиши ва инновацион тараққиётига катта ҳисса қўшади.
Шарҳлар