Акико Фудзии БМТТДнинг Ўзбекистондаги янги Доимий вакилига айланди

Фото: ПРООН

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури (БМТТД) Акико Фудзиини Ўзбекистондаги янги Доимий вакил этиб тайинлади.

БМТТДда 25 йилдан ортиқ ишлаш тажрибасига эга Фудзии аввал турли мамлакатларда, жумладан, Мальдив, Вьетнам, Фиджи ва Ямайкада юқори раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

У иқлим ўзгариши билан боғлиқ иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш масалаларини ҳал этишда, шунингдек, инқироз ва можароли вазиятларда инсонпарварлик ёрдамини бошқаришда фаол иштирок этган.

Фудзии Сассекс университетининг гендер ва ривожланиш бўйича магистр даражасига, Киото университетининг гуманитар фанлар ва атроф-муҳитни ўрганиш бўйича магистрлик даражасига эга.

БМТТДда ишлашдан олдин у Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Саноатни Ривожлантириш Ташкилоти (ЮНИДО) билан ҳам ишлаган ва Японияда жамоааларни ривожлантириш билан шуғулланган.

Фудзии ўзининг янги лавозимида Ўзбекистонда адолатли, барқарор ва инклюзив ривожланишни таъминлаш учун фаол иш олиб бориш ниятида.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.