Алишер Қодиров Дмитрий Медведевнинг меҳнат муҳожирларининг фарзандлари ҳақидаги сўзларига жавоб қайтарди
Алишер Қодиров Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведевнинг рус тилини билмайдиган муҳожирларнинг фарзандларини мактабга киритмаслик ҳақидаги чақириқларига жавобан, болаларни камситиш тилга бўлган муносабатни шакллантираётганини айтди.
“Болаларга нисбатан бундай шафқатсизлик келажакда рус тилига муносабатни шакллантиради”, — деди Қодиров.
Шунингдек, у “Ўзбекистонда рус тилини оммалаштириш учун ажратилаётган самарасиз маблағлар Россиядаги ўзбекларга рус тилини ўргатиш учун ишлатилса, самаралироқ бўлишини” таъкидлади.
Аввалроқ, 31 октябрь куни Дмитрий Медведев давлат миграция сиёсатига бағишланган йиғилишда муҳожирларнинг болаларини мактабларда ўқитиш мавзусини кўтаришга қарор қилган эди. “Ижтимоий функция жойларида тез-тез муҳокама қилинадиган вазият бор – булар мактаблар ва бошқа таълим муассасалари бўлиб, уларга рус тилини билмайдиган болалар келади. Буни ҳамма билади ва буни тугатиш вақти келди”, – деганди у.
Шарҳлар