Алишер Қодиров ОТМга киролмаган барча ўғил болаларни мажбурий ҳарбий хизматга жўнатишни таклиф қилди
Мактабда ўқитувчида эркинлик, ўқувчида интизом бўлиши шарт, деб фикр билдирмоқда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси раҳбари Алишер Қодиров.
Унинг фикрларидан англанилиши бўйича, Миллий гвардия мактаблар назорати бўйича ишларни бошлагандан сўнг сабабсиз мактабга келмаган 124 минг ўқувчининг 3 минг нафар ота-оналарига МЖТКнинг 47-моддаси билан жаримага тортилган.
«Бу жазо шикоят бўлмагани учун деярли қўлланмаган. Мактабни ҳам тушуниш керак-болани ўқитсинми, ота-онаси билан тортишсинми… Ғарб йўқотилган авлод оила ва таълимда қадриятларни рад этиш натижаси эканини тан олмоқда», – деган Қодиров.
«Миллий тикланиш» партиясининг етакчисига кўра, тарбия масаласида кескин қарорлардан қочмаслик кераклиги айтилган.
«Мактабни тугатган, ўқишга кирганлардан ташқари барча ўғил болаларни тўловларсиз, бир йиллик мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилиш лозим. Тартиб ва масъулиятни мактаб ва ҳарбий хизматда ўргатмасак, қамоқхонада ҳеч қачон ўргатиб бўлмайди», – деган у.
Ўзбекистонни эркинликни ҳадсизлик деб биладиган, атлас костюм хунасалар эмас, ўз қадрини биладиган, тафаккур қиладиган ўғил-қизлар ривожлантиради.
Нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиёда боғча ва мактаб миллий хавфсизлик масаласига айланган. Уни нафақат Миллий гвардия, балки, бутун жамият қўриқлаши керак!
Шарҳлар