Алишер Қодиров советофоб эканлигини тан олди
“Миллий тикланиш” партияси етакчиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси вице-спикери Алишер Қодиров ўзини шўрога мойил эканлигини айтди.
«Асли рус бўлган ватандошларимиздан бири мендан нега русофоб эканлигимни сўради. Жавобим оддий, мен русофоб эмасман! Мен советафоб эканлигимни тан оламан! Совет давлати бизнинг тарихимиз, бу ҳақиқат, лекин у тарихимизнинг қора саҳифаларида қолиши ва келажакка ҳеч қандай алоқаси бўлмаслиги керак”, – деб ёзади Қодиров.
Қодиров Россия Ўзбекистоннинг йирик ва қудратли қўшниси эканини қўшимча қилган.
«Биз Россия билан яхши қўшничилик, умумий манфаатлар ва ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдормиз. Табиийки, айрим масалаларда қарашларимиз турлича”, – дея қўшимча қилади у.
Бундан ташқари, Алишер Қодиров Ўзбекистонда рус тили мавзусига тўхталиб ўтган.
«Рус тилини ўрганиш ёшларимиз учун инглиз, хитой, араб, форс тилларини ўрганиш билан бирга жуда фойдали эканини ҳеч қачон инкор этмаганман. Менинг таклифим содда ва тушунарли: болаларга болаликдан она ва давлат тилидан бошқа тил ўргатилмасин. Ўзбекистонда яхши яшаш учун бошқа миллатдаги ватандошларимиз ўз она тилининг қадр-қимматини ўргансин, давлат тилини ўргансин”, — деди сиёсатчи.
Яқинда Алишер Қодиров ўзбек тилини билмайдиган ватандошларга давлат хизматлари кўрсатишни тақиқлашни таклиф қилган эди.
Шарҳлар