Олмаотадаги зилзила: батафсил маълумотлар (видео)
Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди, бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг маркази маълум қилди. Зилзила 4 март куни соат 11:29 да қайд этилган. Унинг эпицентри Қашқадарё вилоятининг Миришкор тумани сифатида баҳоланган.
Шунингдек, қўшни Қозоғистон ва Қирғизистонда ҳам кучли зилзила ҳодисалари содир бўлган. Олмаотада сирена янграб маҳаллий аҳоли ўз уйларини ташлаб кўчага чиқиб олишган.
Олмаота вақти билан соат 11:22 да ҳудуд сезгирлик шкаласи бўйича 5 баллга баҳоланган кучли зилзилаларни ҳис қилди. Шаҳардаги сиреналар одамларни юзага келиши мумкин бўлган хавф ҳақида огоҳлантирди.
Воқеа туфайли кўплаб мактаб ўқувчилари таълим муассасаларидан эвакуация қилинди.
Олмаотанинг Вазиятнинг олдини олиш Департаменти ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги зилзила содир бўлганда хавфсизлик чораларига риоя қилиш зарурлигини эслатди.
Олмаота шаҳри ҳокими Эрболат Досаев зилзиладан сўнг дарҳол тезкор штабда иш бошлаган ва шаҳар хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштиришга киришган.
Шаҳарда полиция одатдагидек ишламоқда, тез тиббий ёрдам хизмати кучайтирилган.
Олмаотадаги ОТМ-да дарслар бекор қилиниб, боғча маъмурияти ота-оналарга фарзандларини олиб кетиш имкониятлари ҳақида хабарлар жўнатишган.
Полиция ҳуқуқни муҳофаза қилишнинг кучайтирилган режимига ўтказилган. Умуман олганда, кўчаларда 2000 дан ортиқ полициячи, мактаблар ва касалхоналар қўриқланмоқда.
Фуқароларни қабул қилиш пунктлари сони кўпайтирилган, жумладан, мактаблар, болалар боғчалари, концерт заллари ва стадионларда шундай жойлар ташкилланган. Улар ҳақида тўлиқ маълумотлар 2ГИС платформасининг Олмаота бўйича харитасида мавжуд.
Айрим аҳоли томонидан воқеа туфайли такси нархларининг кескин ошганини қайд этилган.
Шунингдек, тармоқларда бошқа қўшимча маълумотлар ҳам бериб борилмоқда.
Шарҳлар