Алматада мижозларга товарларни етказиб бермаган курьер ушланди
Ўзбекистон фуқароси курьер сифатида ёлланиб, Алмата фуқарлларини алдаган. Шаҳарда виждонсиз курьер қўлга олинди, дея хабар беради Polisia.kz нашри.
Мобил иловалардан бирида рўйхатдан ўтган эркак товарни етказиб бериш учун олган, бироқ уни манзилига етказмаган.
“Полицияга фуқаролардан шикоятлар кела бошлади. Виждонсиз курьер зудлик билан аниқланиб, қўлга олинди. У 28 ёшда. Тергов далиллар базаси устида ишламоқда ва қўлга олинган шахснинг шу каби жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда”, — дейилади хабарда.
Маълумки, қўлга олинган шахс аввалроқ мулкий жиноятларни содир этгани учун судланган бўлиб, у Ўзбекистон фуқароси ҳисобланади.
Мазкур ҳолат юзасидан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 190-моддаси 3-қисми – «Фирибгарлик» билан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар