Суякларнинг мўртлашиши Альцгеймерга чалиниш хавфини оширадими
Ёш ўтган сайин инсон суяклари мўртлашиб бориши тиббиётда остеопороз деб аталади. Касаллик кўпинча организмда кальций ионларининг суякларга яхши сингмаслиги оқибатида юзага келади.
Хитой олимлари ёш билан боғлиқ ушбу хасталик Альцгеймер хавфини оширишини аниқлаган. Бунинг учун суяклардан ажралиб чиқадиган склеростин моддаси одам ақлий қобилияти ва руҳий ҳолатига қандай таъсир қилиши тадқиқ қилинган.
Хабарга кўра, “кекса беморлар суякларида кўп миқдорда склеростин ҳосил бўлиб, сўнг бутун тана бўйлаб тарқалади. Мутахассислар мазкур модда айниқса қон таркиби ва орқа мия суюқлигида юқори даражасда бўлишини ўрганган”.
Склеростин моддаси нейронал сигнал узатилишига тўсқинлик қилиб, асаб ҳужайралари яхлитлигини бузади. Бу жараён ақлий қобилият пасайиши билан намоён бўлади.
Шу пайтгача остеопороз касаллиги Альцгеймерга чалинган беморларда, жисмоний фаоллик ва Д витамини етишмаслиги оқибатида ривожланади, деб қаралган. Хитой тадқиқотчилари эса бунинг аксини исботлашган.
Шарҳлар