Мубашшир Аҳмад Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан гумондор сифатида қўлга олинди

Фото: Xabar.uz

“Azon Global ” ахборот-таҳлилий порталининг асосчиси Мубашшир Аҳмад 2023 йилнинг 28 декабрь куни эрталаб Туркия ички ишлар тизими томонидан гумондор сифатида ушланди.

“Қандайдир тушунмовчилик юз берди, шунинг учун жамоатчиликни ортиқча ташвишга солишнинг ҳожати йўқ”, дейишмоқда вазият ҳақида аввалроқ ошкора қилинмаганига изоҳ бериб.

Шундан сўнг, устоз Мубашшир Аҳмадга қўйилган айбловлар мутлақо асоссиз эканлиги, бу иш дастлабки тергов жараёнида очилиб, озод этилишига қатъий ишонч пайдо бўлган.

Туркия қонунчилигига кўра, гумондор 3 кундан ортиқ ҳибсда сақланиши мумкин эмас, бу муддат ичида унга қўйилган айб исботланса, у Адлия вазирлигига ўтказилиши, исботланмаса, депортация қилиниши керак.

Дастлабки тергов жараёнида Мубашшир Аҳмадга қўйилган айблов ўз исботини топмаган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.