Аманбай Сагидуллаев ва Ниетбай Уразбаевга Нукус воқеалари бўйича сиртдан ҳукм ўқилди

Фото: пресс-служба Верховного суда

10 май куни Қорақалпоғистон Республикаси судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида бўлган Аманбай Сагидуллаев ва Ниетбай Уразбаевга нисбатан очилган жиноят иши бўйича очиқ суд ҳукмини эълон қилди.

“Алға Қарақалпақстан” партиясининг етакчиси Аманбай Сагидуллаев Ўзбекистон президентини омма олдида ҳақорат қилиш ёки туҳмат қилиш, давлат тузумини конституцияга зид равишда ўзгартиришга оммавий чақириқ ва оммавий тартибсизликларни уюштириш каби бир нечта жиноятларда айбдор деб топилди. У 18 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди. Бундан ташқари, Аманбай Сагидуллаевнинг интернетдаги саҳифалари ва каналлари блокировка қилинади.

Ниетбай Уразбаев ҳам оммавий тартибсизликларни уюштириш ва ҳокимиятни эгаллаш мақсадида фитна уюштиришда айбдор деб топилиб, 12 йилга озодликдан маҳрум этилди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.