Америкалик мактаб ўқувчиси Тетрис ўйинини якунлаган дунёдаги биринчи одам бўлди

Фото: BBC

Оклахомалик 13 ёшли Уиллис Гибсон ўзининг YouTube каналида ўйиннинг 157-даражасига чиққанида хатога йўл қўйиб, қотиб қолганини эълон қилди, деб ёзади BBC.

«Мен энди ҳушимдан кетаман, бармоқларимни сезмаяпман», – дея бола ҳайқирган ва стулга йиқилган.

Уиллисга 157-даражага эришиш учун бор-йўғи 38 дақиқа вақт керак бўлди, бу блоклар энди тушмайди ва экран музлаб қоладиган охирги даража эди.

Бироқ, бир неча йил олдин, Тетрис мухлислари уни фақат 29-даражагача ўйнаш мумкинлигига ишонишган.

Ўйиннинг моҳияти шундаки, ўйинчи горизонтал чизиқларга тушадиган «қурилиш блоклари»ни ташкил қилади. Бўшлиқларсиз текис қаторга эга бўлгач, у йўқолади, бунинг учун очколар берилади.

Уиллис Гибсон 11 ёшидан бери Тетрис ўйнаб келади ва бир неча турнирларда қатнашган.

«Мен бу ўйинни ўйнашни бошлаганимда, мен уни ҳеч қачон синдириш ёки ғалаба қозонишимни кутмаган эдим», деб ёзди у ўзининг YouTube каналида.

Уиллиснинг сўзларига кўра, у нафақат ўйинда ғалаба қозонган, балки умумий ҳисобни ва яна учта Тетрис жаҳон рекордини янгилаган. У ўйинни 40 йил ичида биринчи бўлиб якунлаган.

Гибсоннинг муваффақияти бошқа геймерларни унинг рекордини янгилашга ҳаракат қилишга илҳомлантирди. Уларнинг кўпчилиги ўз саъй-ҳаракатларини ижтимоий тармоқлар ва видео оқим сайтларида ҳужжатлаштирган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.