Америкалик журналистнинг Путин билан интервью ҳақидаги пости 50 миллион мартадан кўпроқ кўрилди

Aмерикалик журналист Такер Карлсон томонидан Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғига жойланган Россия президенти Владимир Путин билан интервью ҳақидаги эълон 50 миллиондан ортиқ марта томоша қилинди.

Карлсон 6 февраль, сешанба куни тез орада Путиндан интервью олиши ҳақида пост жойлади. У тахминан 2,5 соат ичида 15,2 миллиондан ортиқ марта кўрилди ва шундан кейин ҳар дақиқада кўришлар сони ошиб борди.

Карлсон Россияга ўтган ҳафта охирида келган эди. 2023 йил сентябридаёқ журналист Путиндан интервью олишга урингани, аммо AҚШ ҳукумати буни тақиқлаганини маълум қилганди. Россия президентининг ўзи сўнгги марта Ғарб матбуоти вакилига 2021 йил октябрида интервью берган, ўшанда у билан “Россия энергетика ҳафталиги” ялпи Мажлиси якунланганидан кейин Aмериканинг CNBC телеканали бошловчиси суҳбатлашган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.